Наманганда терговчи номусга тегиш жиноятига оид далилларни сохталаштирди
Crime
−
22 June 6093 3 minutes
Наманган вилоятида номусга тегиш бўйича жиноят далилларини яшириб, ҳужжатларни қалбакилаштирган терговчи 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжати билан танишди.
Ҳужжатда келтирилишича, судланувчи Д.О. Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимида катта терговчи лавозимида ишлаб келган. У ўз иш юритувида бўлган Д.К. нинг аризаси бўйича терговга қадар текширув ҳаракатларини ўтказган. Д.К 2025 йилнинг 14 март куни туман ИИБга мурожаат қилиб, В.В. исмли шахс томонидан жорий йилнинг 13 март куни авиакасса биносида ўзига нисбатан зўрлик ишлатилиб, мажбурий жинсий алоқа қилинганини билдирган.
Текширув давомида Д.К. нинг номусига тегилганига оид жароҳат ва далиллар мавжудлиги аниқланган. Шунингдек, ушбу жароҳатлар суд-тиббий кўрикдан 1-2 сутка аввал етказилгани ҳамда соғлиққа енгил тан жароҳати сифатида баҳоланиши қайд этилган.
Шунга қарамасдан, Д.О. гумонланувчи шахс номидан тушунтириш хати тайёрлаган. Мазкур ҳужжатга Д.К. гумонланувчи В.В. билан жинсий алоқани ўз ихтиёри билан қилгани ҳақида ёлғон маълумотлар киритилган ва имзолар қалбакилаштирилган. Шу орқали Д.О. номусга тегиш жиноятини қасддан яшириб, В.В. ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмаган, деган асос билан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида асоссиз қарор қабул қилган.
Бундан ташқари, у мазкур қарор гўёки Давлатобод тумани прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилгани ҳамда “ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими катта терговчиси капитан Д.О. нинг 2025 йил 22 мартдаги жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарори тўғри деб ҳисобланади” мазмунидаги хулоса берилгани ҳақида сохта маълумотларни қарорга киритган. Шунингдек, у 2025 йил 22 март санаси билан расмийлаштирилган мазкур қарорга туман прокурори ўринбосарининг электрон имзосини ноқонуний равишда қўйган.
Ҳужжатда келтирилишича, тезкор чора кўрилмагани оқибатида очиқликда қолган В.В. 2025 йилнинг июнида 2012 йилда туғилган вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик қилган. Шунингдек, 2025 йил июль ойида 21 ёшли аёлни ўлдириш билан қўрқитиб, унинг ҳам номусига теккан. Ушбу жиноятлардан сўнг у қўлга олинган ва 9 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди томонидан Д.О. ҳокимият ваколатидан четга чиқиш, мансаб сохтакорлиги ва далилларни қалбакилаштиришда айбдор деб топилган. Унга 3 йил-у 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Кейинроқ вилоят суди апелляция босқичида айбловдан бир модда чиқарилган ва Д.О. нинг жазоси 3 йил-у 25 кун этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2010 йилда туғилган қиз билан жинсий алоқа қилган Андижон вилоят ИИБ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази инспектори қамоққа олинганди. Кейинроқ, Сурхондарёда ҳам инспектор вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилгани аниқланди.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28