Наманганда спиртли ичимлик сўраб, жанжал қилган маст аёлни сомсапаз судраб ҳайдади

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида бир эркак аёл кишини судраб кетаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, кеча, 5 июнь куни Янгиқўрғон туманида яшовчи, спиртли ичимликка ружу қўйган ва жанжалкаш шахс сифатида туман ИИБнинг профилактик ҳисобида турувчи Г.Т. (аёл) Чортоқ туманига маст ҳолда бориб, Чортоқ шаҳар автошоҳбекатида ҳеч қандай сабабсиз жанжал кўтарган ва ҳудуддаги дўкон ҳамда бошқа объектларнинг ойналарини синдириб, уларга зиён, ўзига эса тан жароҳати етказган. 

Аёл шу ерда ишловчи сомсапазнинг идишларини ҳам синдириб ташлаганидан сўнг, 1988 йилда туғилган сомсапаз Х.Ю. аёлга бу ердан кетишини тушунтирган, бироқ аёл спиртли ичимлик талаб қилиб, жанжал кўтаришда давом этган. 

Шундан сўнг, Х.Ю. аёлнинг сочидан тортиб, уни бекатдан ташқарига олиб чиқиш учун судраган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Сомсапаз Х.Ю. эса вақтинча маъмурий тартибда ушланган. Суриштирув ишлари якунига етгач ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган

Баҳолаганлар

729

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made