Наманганда реклама баннери қулаб, бир кишини босиб қолди

Жамият

image

Наманганда реклама баннери фундаментидан ўпирилиб, бир кишини босиб қолди. Жабрланувчи воқеа жойида хушини йўқотган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди

Унга кўра, шу йилнинг 1 май куни Наманган шаҳрида жойлашган реклама баннери фундаментидан ўпирилиб, ерга тушиши оқибатида 1997 йилда туғилган эркак тан жароҳати олган ва жойида хушини йўқотган.

Шундан сўнг, воқеа жойидаги фуқароларнинг кўмагида жабрланган шахс дарҳол шифохонага олиб кетилган. 

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Гидрометеорологик илмий таҳлиллар бўйича мутахассис, иқлимшунос олим Эркин Абдулаҳатов реклама баннери қулаб тушган ҳудудда кузатилган шамол тезлигини маълум қилди. Унинг айтишича, мазкур унча узоқ бўлмаган "Наманган" халқаро аэропортидаги метеорологик пунктда соат 18:30 да шамол тезлиги 10 м/с, кучайганда 19 м/с га етган. 

“Мазкур шамол кучи жуда ҳам номустаҳкам ўрнатилган реклама шитларини қулатиш кучига эга бўлади, холос. Шамолнинг максимал тезлиги бўйича яна аниқроқ маълумотлар берилади”, дейилган хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган реклама баннери

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг