Наманганда она ва 2 фарзанди ис гази қурбони бўлди

Жамият 1696
image

Кеча, 17 ноябрь куни Наманган вилояти Уйчи туманида бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан заҳарланди. Натижада 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

17 ноябрь куни соат 03:10ларда Уйчи тумани “Дўстлик” МФЙ, Миришкор кўчасидаги уйда 4 нафар фуқаро ис газидан заҳарланган. Воқеа жойида 3 нафар фуқаро вафот этган (хонадон соҳибининг турмуш ўртоғи ва икки нафар фарзанди), 1 нафар фуқаро (хонадон соҳиби) туман шифохонасига ётқизилган.

Мазкур мудҳиш воқеа сабаблари ўрганилганда, газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига риоя қилинмаган. Хонадонда қўлбола ясалган иситиш печига пропан газ баллони резина шланг орқали уланиб уй ичида фойдаланилган, натижада ис гази ҳосил бўлиб, фуқаролар ухлаб ётган вақтларида заҳарланган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 3.1
t
×
×