Наманганда она ўзини икки фарзанди билан каналга ташлади (видео)

3-саҳифа

image

Наманган вилояти Наманган шаҳрида она бир ва уч ёшли фарзандлари билан ўзини каналга ташлади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига асосан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг 20 декабрь куни Темир кўчасида яшаган, 1999 йилда туғилган аёл турмуш ўртоғи билан узоқ муддатдан буён бирга яшаб келмаётгани, ўзаро оилавий келишмовчилик сабабли руҳиятида бўлган ўзгаришлар туфайли 2021 ва 2023 йилда туғилган ўғил фарзандларини олиб, ўзини ва фарзандларини Шимолий Фарғона каналига ташлаган.

Шу вақтда мазкур ҳудуддан ўтиб кетаётган фуқаролар томонидан икки нафар вояга етмаган бола қутқариб олинган. Кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида уларнинг ҳаёти сақлаб қолинган. Шу куни Наманган вилоят қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан Шимолий Фарғона каналидан аёл ўлик ҳолда сувдан чиқариб олинган.   

“Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 2-қисми “а, в” бандлари билан билан жиноят иши қўзғатилди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Катта Фарғона каналидан 33 ёшли эркакнинг жасади топилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган фарзанд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг