Наманганда кучли дўл ёғди. Булутлар снаряд билан ҳайдалди (видео)

Бу қизиқ

image

Бугун, 23 июль куни Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани ҳудудида кучли дўл ёғди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Маълум қилинишича, туманга қўшни Қирғизистон ҳудудининг шимоли-ғарбий қисмидан конвектив дўлли булут кириб келган.

Янгиқўрғон ГЖТК БМС томонидан дўл ёғишининг олдини олиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳимоя қилиш мақсадида 18 дона “Алазан-6” дўлга қарши воситаси қўлланган.

Жумладан, 1-сонли ТКПдан 6 дона (Исковот, Янгиҳаёт, Ҳадикент ҳудудлари), 3-сонли ТКПдан 6 дона (Боғистон, Ўртаяланғоч ҳудудлари), 4-сонли ТКПдан эса 6 дона (Боғистон, Ўртаяланғоч, Ҳадикент ҳудудлари) снаряд ишлатилган.

Бироқ таъсир ишлари якунлангандан сўнг, соат 14:03 да Янгиқўрғон тумани Заркент, Ўзак ва Янгиҳаёт қишлоқлари ҳудудида дўл ёғиши қайд этилган.

Дўл ҳодисаси 41 даража 22 дақиқа 25.5 сония шимолий кенглик, 71 даража 40 дақиқа 56.7 сония шарқий узунлик географик координаталарида кузатилган.

Билдирилишича, ҳозирда таъсир самарадорлигини баҳолаш ҳамда эҳтимолий зарарларни аниқлаш мақсадида ҳодиса кузатилган ҳудудларда дала ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 23 июль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида, жумладан, Тошкент шаҳрида кучли шамол ва айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг