Наманганда Халқ қабулхонаси ходими $1500 билан ушланди
3-саҳифа
−
16:12 978 1 дақиқа
Наманган шаҳрида Халқ қабулхонаси ходими хизмат хонасида 1 500 АҚШ доллар пора олган вақтида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Наманган шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳар Халқ қабулхонаси бош мутахассиси вазифасини бажарувчи Х.Д. (муқаддам судланган) Янги Наманган тумани ҳудудидаги 4 сотих ер майдонини уй-жой қуриш учун фуқаро Х.О. га ажратиб, ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 1 500 АҚШ долларини хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда фуқаронинг ишончига кириб, уни “Жалолиддин Мангуберди” электропоездига вагон кузатувчиси лавозимига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахс 5000 АҚШ доллари талаб қилгани аниқланганди.
Live
Барчаси