Наманганда каналда оқиб кетаётган аёл қутқариб қолинди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Кеча, 15 июнь куни соат 19:40 ларда Наманган вилоятининг Чортоқ туманида каналда оқиб кетаётган аёл қутқариб қолинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Чортоқ туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарувчилари “Катта Наманган канали”да аёл оқиб кетаётганини кўриб қолган. Шундан сўнг, ФВВ ходимлари зудлик билан қутқарув ишларини амалга оширганлар. Қутқарувчиларнинг олиб борган тезкор саъй-ҳаракатлари натижасида фуқаро хушсиз ҳолда қутқариб олиниб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ўзига келтирилган аёл туман тиббиёт бирлашмасига юборилган. Ҳозирги вақтда қутқарилган инсоннинг аҳволи ўнгланган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг