Наманганда эр-хотин тарвуздан заҳарланиб, вафот этди
3-саҳифа
−
15 Август 2022
13191Жорий йилнинг 11 август куни Наманган вилоятининг Норин туманида эр-хотин тарвуздан заҳарланиб, вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Билдирилишича, Норин тумани, “Катта яйдоқ” МФЙда яшовчи фуқаролар Ж.Х. (68 ёш, эркак) ва унинг турмуш ўртоғи М.Э. (63 ёш, аёл) ҳамда фарзандлари Г.Х. (35 ёш, аёл), Р.Х. (31 ёш, аёл) ва набиралари С.Р. (10 ёш), У.Р. (6 ёш) яшаш хонадонида овқат ва тарвуздан заҳарланган. Оқибатда Ж.Х. ва М.Э. ўз хонадонида вафот этган. Таъкидланишича, тарвуз 7 август куни сотиб олиниб, икки кунда музлаткичда сақланган ва 9 августда истеъмол қилинган.
Фуқаро Г.Х, Р.Х ва уларнинг фарзандлари туман тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган. Норин туманлараро суд-тиббий экспертиза бўлимининг 11 августдаги дастлабки маълумотларига кўра, марҳум Ж.Х. ва М.Э.нинг ўлимига – номаълум агентдан (овқат маҳсулотидан) заҳарланиши, ички аъзолар шок ҳолати, қонни суюқ ҳолда бўлиши, сурункали юрак ишемик касаллиги, ўткир мия ўпка шиши, ўткир юрак қон томир ва нафас етишмовчилиги сабаб бўлган.
Фуқаро Ж.Х. ва М.Э.нинг вафот этгани, фуқаро Г.Х. ва унинг фарзандларини ҳамда синглиси Р.Х. заҳарланишининг сабабига аниқлик киритиш учун, суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
LiveБарчаси