Наманганда даҳшатли автоҳалокат содир бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Чуст туманида даҳшатли автоҳалокат содир бўлгани ва оқибатида 5 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 8 январь куни соат 08:45ларда Чуст тумани "Қоракапа" МФЙ ҳудудидан ўтган Д-116 “Чуст-Ахча-Поп” автомобиль йўлининг 8-километрида Lacetti русумли автомобилни бошқариб кетаётган ҳайдовчи бошқарувини йўқотган ва йўлнинг қарама-қарши йўналишига ўтиб, ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган Damas ва Labo русумли транспорт воситалари билан тўқнашув содир этган.

Қайд этиш керакки, вафот этганлар ҳақида расмий ахборот эълон қилинмаган ва ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилаётгани билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятида Янги йил тадбирига кетаётган боғча мудиралари “Конимех–Зарафшон” йўналишидаги автомобиль йўлида йўл транспорт ҳодисасига учраши оқибатида 79 ёшли боғча мудираси вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

автоҳалокат Чуст тумани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг