UFC чемпиони автоҳалокатга учради
Спорт
−
10:00 530 1 дақиқа
UFC’нинг ўрта вазн тоифасидаги амалдаги чемпиони, америкалик Шон Стрикленд автоҳалокатга учради. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
“Болалар, мен жуда оғир вазиятга тушиб қолдим. Дўстимга машина ҳайдашга рухсат бердим ва биз соатига 60 мил (тахминан 80 км/соат) тезликда ағдарилиб кетдик. Бошимни уриб олдим, дубулға киймаган эдим. Аҳмоқ эканман”, дейди Стрикленд.
Жангчи, шунингдек, ҳодиса оқибатида енгил мия чайқалишини олганини маълум қилди.
Маълумот учун, 35 ёшли Шон Стрикленд профессионал аралаш яккакурашда 31 та ғалаба ва 7 та мағлубиятдан иборат рекордга эга. 2026 йил май ойида у Ҳамзат Чимаевни мағлуб этиб, UFC ўрта вазн тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритган эди.
Live
Барчаси