Навоийда Янги йил тадбирига чақирилган боғча мудиралари ЙТҲга учради. Қурбон бор
3-саҳифа
−
30 Декабрь 2024
9491Навоий вилоятида Янги йил тадбирига кетаётган боғча мудиралари “Конимех–Зарафшон” йўналишидаги автомобиль йўлида йўл транспорт ҳодисасига учради. Оқибатда 79 ёшли боғча мудираси вафот этган. Ҳолатга вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Ҳолат жорий йилнинг 28 декабрь куни содир бўлган. Тадбирга бораётган Зарафшон шаҳридан келаётган 4 нафар боғча мудираси йўлда ЙТҲга учраган. Улардан бири машина бошқарувида бўлган. Қолган уч киши эса олинган турли тан жароҳатлари туфайли шифохонага ётқизилган. Вилоят ММТБ берган муносабатга кўра, ўша куни соат 10:30 да вилоятнинг “Маънавият ва маърифат” марказида (Ширин маданият саройи) Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг 2024 йил якунларига бағишланган тадбири ўтказилиши режа қилинган.
“Ушбу сарҳисоб тадбирида узоқ йиллар таълим соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшган, 2024 йилда ютуқларга эришган раҳбар кадрларни, тизимда юқори натижаларга эришган педагог ходимларни қўллаб-қувватлаш мақсадида рағбатлантириш ҳам назарда тутилган эди”, дейилган хабарда.
Қайд этилишича, рағбатлантирилувчи раҳбар кадрлар орасида Зарафшон шаҳридаги 3-сон давлат мактабгача таълим муассасаси директори Губина Галина Федоровна ҳам бор бўлган. Йўлда автоҳалокат туфайли унинг вафоти муносабати билан тадбир қолдирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентнинг Учтепа, Олмазор ва Мирзо Улуғбек туманларида учта йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. Оқибатда икки ҳайдовчи ва бир йўловчи жароҳат олганди.
LiveБарчаси