Наманганда боғча болалари қабристонга зиёратга олиб борилди (видео)
Жамият
−
14 Май
13378Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида боғча болалари Damas автомашинасига меъёрдан ортиқ миқдорда ўтқазилгани ҳамда улар қабристонга олиб борилгани бўйича хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, ушбу ҳолат Чортоқ туманидаги “Зукко Болажон” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида юз берган.
Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан “Хотира ва қадрлаш куни”ни қай тарзда ўтказиш бўйича берилган тавсия хатига қарамай, жорий йилнинг 8 май куни мазкур маскан раҳбари, тадбиркор Ўғилхон Муҳиддинова томонидан 17 нафар тарбияланувчи “Тол мозор” қабристонига зиёрат қилиш учун олиб борилгани аниқланган.
“Ушбу ҳолат “Ифтихор” МФЙ раиси, бир қатор нуронийлар ҳамда 20 нафар тарбияланувчиларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама қилиниб, таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнларини тўғри ташкил этиш, боланинг бўш вақтини мазмунли ўтказишда ишлаб чиқилган мактабгача таълим муассасасининг давлат ўқув дастури доирасида амалга оширилиши лозимлиги таъкидланди”, дейилади бошқарма муносабатида.
Билдирилишича, ўз вазифасига нисбатан совуққонлик билан ёндашган муассаса раҳбари жиддий огоҳлантирилган.
Мактабгача таълим агентлигига кўра, бу каби тадбирларга топшириқ берилмаган. "Илк қадам" давлат дастурида бу каби машғулотлар ва тадбирлар ўтказилиши ва болаларни қабристонга олиб бориш тақиқланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь