Наманганда аёл боласини ўласи қилиб калтаклади (видео)
3-саҳифа
−
06 Ноябрь 2023
13966Ижтимоий тармоқларда бир аёл 9-10 ёшдаги болани аёвсиз калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар Омбудсмани) расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 4 ноябрь куни Янги Наманган тумани “Ёшлик” МФЙда яшовчи фуқаро К.Х. яшаш хонадонида ўзининг 10 ёшли фарзанди С.М.ни қаттиқ калтаклаган.
Ушбу ҳолат интернет тармоқларида тарқалиб, жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлгач, Наманган шаҳар ИИО ФМБ Янги Наманган тумани ИИБ тезкор тергов гуруҳи зудлик билан воқеа жойига етиб борган.
“Ушбу ҳолат Болалар Омбудсмани томонидан назоратга олинган, шунингдек, терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, вояга етмаган М.С.нинг олган тан жароҳати юзасидан тегишли тартибда судга оид тиббий экспертиза тайинланган”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳозирда Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан фуқаро К.Х.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши юзасидан тегишли тартибда тергов суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 18 июль куни Тошкент вилояти Янгийўл тумани “Ибрат” маҳалласида жойлашган нодавлат оилавий боғчалардан бирида 5-6 ёшли болалар тарбиячи томонидан аёвсиз калтакланган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь