Наманганда 26 ёшли йигит дарёга чўкиб кетди
3-саҳифа
−
13 Июль 2021
5408Жорий йилнинг 11 июль куни Наманган вилоятидан оқиб ўтувчи “Норин” дарёсида 26 ёшли йигит чўкиб кетди. Бу ҳақда Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Соат 16:46 лар чамасида вилоят ФВБ Навбатчилик қисмининг қисқа 1050 рақамига Уйчи туман Ўнхаят маҳалла фуқаролар йиғини Шодёна кўчаси 21-уйда яшовчи 1995 йилда туғилган Р.Р. исмли ҳамда яна 2 нафар фуқаролар Уйчи туман “Қумтепа” МФЙ худудидан оқиб ўтган “Норин” дарёсида чўкиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Мазкур хабарга кўра, воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бўлимининг Қутқарув отрядининг сувда қидирув-қутқарув гуруҳи ёрдамга келиб, сувда қидирув-қутқарув ишларини амалга оширган.
Маълумот учун 2 нафар фуқаро маҳаллий аҳоли томонидан қутқариб олинган.
Тезкорлик билан олиб борилган сувда қидирув-қутқарув ишлари давомида Р.Р. исмли фуқаронинг жасади дарёнинг 2,5 метр чуқурлигидан топилган.
LiveБарчаси