Наманганда ҳокимлик ёшлар учун тунги клуб ташкил қилди(ми?)

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Косонсой тумани ҳокимлиги ташаббуси билан туман марказида тунги клуб ташкил этилгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Хабарда айтилишича, масъуллар кўнгилочар масканларни қидириб сарсон юрган туман ёшларини оворагарчиликларига чек қўйиш ва уларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш мақсадида “дискотека” ташкил қилган. 

QALAMPIR.UZ мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Рустамхон Темиров билан боғланди. 

Унинг маълум қилишича, бу лойиҳа ёшлар дам олиши, бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун Косонсой тумани ҳокимлиги томонидан илгари сурилган бўлиб, кечки соат 21:00 гача ишлайди.

“Бу лойиҳа дастлаб Ёшлар ишлари агентлиги томонидан олиб чиқилган эди. Бу тунги клуб ёки дискотека эмас. Маълумот тармоқларда нотўғри талқин қилинмоқда, дейди Рустамхон Темиров. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилояти Сирдарё тумани ҳокимлиги масъуллари ва давлат ташкилотлари раҳбарлари ресторанда раққосалар ҳамроҳлигида дам олаётгани акс этган видео тарқалиб кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган ҳокимлик тунги клуб Косонсой дискотека

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг