МЮ бош мураббийи ким бўлиши аниқ бўлди

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби португалиялик мураббий Рубен Аморим билан музокараларда муваффақиятга эришди. Бу ҳақда футбол журналисти Флориан Плеттенберг ўз Х саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, томонлар шартноманинг асосий тафсилотлари бўйича келишиб олган. Ҳозирда манкунианликлар “Спортинг” билан молиявий шартларни муҳокама қилмоқда.

Португалиялик мутахассис жорий мавсумдаёқ “Манчестер Юнайтед”га ўтишга тайёр, бироқ ҳозирги клубига бўлган ҳурмати сабаб Англияга йўл олишга бироз шошмаяпти.

Жорий мавсум 39 ёшли мураббий қўл остида “Спортинг” 14 та ўйинда 12 та ғалаба, 1 та дуранг ва мағлубият қайд этди. Мутахассис билан лиссабонликлар 2 марта мамлакат чемпиони ва лига кубоги ғолибига айланди. Шунингдек, “Спортинг” Аморим билан 1 марта Португалия Суперкубогини ҳам қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ МЮнинг нидерландиялик устози Эрик тен Хаг ишдан олингани хабар қилинганди.

Ҳозирда жамоани бошқа бир нидерландиялик мураббий Руд ван Нистелрой бошқармоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Юнайтед Спортинг Рубен Аморим

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг