МЮни вақтинча Нистелрой бошқаради

Спорт

image

Аввалроқ, “Манчестер Юнайтед” клубининг нидерландиялик мураббийи Эрик тен Хаг ишдан бўшатилгани хабар қилинганди. 

“Қизил иблислар”ни вақтинча нидерландиялик бошқа мутахассис Руд ван Нистелрой бошқариб туради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Руд ван Нистелрой жамоани амалдаги штаби кўмагида вақтинчалик бош мураббий сифатида ишлайди, клуб эса доимий бош мураббий қидирмоқда”, дейилади МЮ баёнотида.

Маълумот учун, тен Хаг 2022 йилнинг апрель ойидан буён МЮни бошқариб келаётганди. Унинг қўл остида жамоа 2023 йилда Лига кубоги ва 2024 йилда Англия кубогини қўлга киритди. Хаг бошқарувида трансферлар учун 650 миллион евро сарфланди, жумладан ярим ҳимоячи Каземиро, вингер Антони, дарвозабон Андре Онана, ҳимоячи Лисандро Мартинес, ҳужумчи Расмус Хойлунд ва ярим ҳимоячи Мейсон Маунтни жамоага олиб келинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Юнайтед Эрик тен Хаг Руд ван Нистелрой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг