Аморим янги жамоа билан келишувга эришди
Спорт
−
15 Июнь 1260 1 дақиқа
“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ бош мураббийи Рубен Аморим “Милан”нинг янги бош мураббийи бўлди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, келишув аллақачон якунига етган. Португалиялик мураббийнинг Италия гиганти билан шартномаси 2028 йилгача мўлжаллангани айтилмоқда. Аморим янги клубида солиқ имтиёзлари билан бирга йилига 3,5 миллион евро маош олади.
Қайд этилишича, Аморимнинг “Милан” билан шартномасида А Серия ва Чемпионлар лигасидаги муваффақиятли ўйинлари учун турли бонуслар мавжуд.
“Россонерилар” ўтган мавсумда Европанинг энг нуфузли мусобақасига йўлланма ололмаган, аммо Европа лигасида иштирок этади.
Маълумот учун, Рубен Аморим охирги бор “Манчестер Юнайтед”да ишлаган эди. У клубни 2024 йил ноябрдан 2026 йил январгача бошқарган. Мураббий ушбу даврда жамоа билан жами 66 та учрашув ўтказиб, 25 тасида ғалаба қозонган.
Live
Барчаси