“Мустақиллик — бахтимиз”. “Арқадағ” янги китоб ёзди
Олам
−
01 Октябрь 2021
5157Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Туркманистонда Президент Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг “Мустақиллик — бахтимиз” номли янги китобининг тақдимоти бошланди. Бу ҳақда ТДҲ давлат ахборот агентлиги хабар берган.
Таъкидланишича, китоб Туркманистон жамоат ташкилотлари марказида намойиш этилган. Қайд этилишича, Миллий Кенгаш Мажлиси ва Халқ Маслахати раҳбарлари ҳамда вакиллари, жамоат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари иштирокидаги маросим тантанали муҳитда ўтган.
Мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига кўра, тақдимот Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро алоқалар институтида ҳам бўлиб ўтган.
Тадбирда вазирлик ва идоралар вакиллари, илмий зиёлилар, ўқитувчи ва талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган.
Таъкидланишича, китобда мустақиллик йилларида Туркманистон эришган кенг кўламли муваффақиятлар мужассам.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 25 сентябрь куни ўтказилган Халқ маслаҳати йиғилишида Президент Гурбангули Бердимуҳаммедов иштирокчиларга “Garaşsyzlyk – bagtymyz” (“Мустақиллик — бахтимиз”) китоби устида иш тугагани ҳақида хабар берган. Давлат раҳбари бошқа китобларида, жумладан, 2016 йилдаги “Туркманистон” ёки 2014 йилдаги “Мустақил, доимий нейтрал Туркманистон”да ҳам Туркманистон мустақиллиги мавзусини ёритган.
Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан очилган Гурбангули Бердимуҳаммедов асарларининг электрон кутубхонасида 60 дан ортиқ китоблар бор, уларнинг аксарияти чет тилларига таржима қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь