Мусиқани тақиқлаган “Толибон” машҳур афғон қўшиқчисини қатл қилди
Олам
−
29 Август 2021
41875“Толибон” ҳаракати жангарилари Афғонистон шимоли-шарқида жойлашган Боғлон вилоятида маҳаллий фолклор мусиқалар ижрочиси Фавад Андарабини ўлдирди. Бу ҳақда “Times Now” нашри ва Афғонистоннинг собиқ Ички ишлар вазири Масъуд Андараби маълум қилди.
“Толибларнинг шафқатсизлиги Андарабда давом этяпти. Бугун улар бу водий ва унинг аҳолисига қувонч улашган фолклор мусиқалар ижрочиси Фавад Андарабини ваҳшийларча ўлдирди”, деган собиқ вазир Twitter саҳифасида.
“Times Now”нинг қўшиқчининг ўғлига таяниб, хабар беришича, унинг отасини толиблар Афғонистонда мусиқани тақиқлаганидан бир неча кун ўтиб, отиб ўлдиришган.
Аввалроқ, “Толибон” расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид мамлакатда мусиқа тақиқланишини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь