Мусиқани тақиқлаган “Толибон” машҳур афғон қўшиқчисини қатл қилди

World

image
Мусиқани тақиқламоқчи бўлган “Толибон” аҳолига яна бир шарт қўйди  north_east

Мусиқани тақиқламоқчи бўлган “Толибон” аҳолига яна бир шарт қўйди 

“Толибон” ҳаракати жангарилари Афғонистон шимоли-шарқида жойлашган Боғлон вилоятида маҳаллий фолклор мусиқалар ижрочиси Фавад Андарабини ўлдирди. Бу ҳақда “Times Now” нашри ва Афғонистоннинг собиқ Ички ишлар вазири Масъуд Андараби маълум қилди.

“Толибларнинг шафқатсизлиги Андарабда давом этяпти. Бугун улар бу водий ва унинг аҳолисига қувонч улашган фолклор мусиқалар ижрочиси Фавад Андарабини ваҳшийларча ўлдирди”, деган собиқ вазир Twitter саҳифасида.

“Times Now”нинг қўшиқчининг ўғлига таяниб, хабар беришича, унинг отасини толиблар Афғонистонда мусиқани тақиқлаганидан бир неча кун ўтиб, отиб ўлдиришган.

Аввалроқ, “Толибон” расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид мамлакатда мусиқа тақиқланишини маълум қилганди.


Tags

Rate Count

2088

Rating

3

Rate this article

Share with your friends