Мусиқани тақиқламоқчи бўлган “Толибон” аҳолига яна бир шарт қўйди 

Олам 23851
image

Қобул аҳолиси ҳукумат кучларидан қолган машиналар, қурол ва ўқ-дориларни бир ҳафта ичида “Толибон” ҳаракати вакилларига топширишлари керак. Бу ҳақда “Ariana News” телеканали ҳаракат вакили Забиҳулла Мужоҳидга таяниб хабар берган. 

Толибларга кўра, белгиланган муддатдан кейин ҳукумат машиналари ва қуроллари топилса, уй эгасига нисбатан чоралар кўрилади. 

Аввалроқ, “Толибон” ҳаракати Афғонистонда жамоат жойларида мусиқа ижро этилишини тақиқламоқчи экани ҳақида хабар бергандик. 

20 йил деганда Афғонистонни тарк этаётган АҚШ

2001 йили Нью-Йоркда теракт (террорчилик ҳаракати) амалга оширилди. Шундан сўнг, АҚШ ва у аъзо бўлган НАТО кучлари Афғонистонга қўшин киритди. Шу билан Америка тарихида энг узоқ давом этган 20 йиллик афғон уруши бошланди. Кичик Жорж Буш, Барак Обама ва Дональд Трамп каби АҚШ Президентлари ушбу урушни якунлай олмади. Фақат Президент Байден даврига келиб Афғонистондан мамлакат қўшинларини олиб чиқиб кетиш бошланди. Бу жараён жорий йилнинг 31 август куни якунланади. 

Афғонистондаги давлат тўнтариши

Афғонистонни бир йирик куч тарк этиши ортидан бошқа бир куч — “Толибон” мамлакат ҳудудларини эгаллай бошлади. Қайд этиш керакки, АҚШ қўшинларининг Афғонистонни тарк этиши охирига етмай туриб, “Толибон” мамлакат пойтахтини эгаллади. 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатган толиблар 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 586
Рейтинг: 3
t
×