Мусиала жиддий жароҳат олди
Спорт
−
211 1 дақиқа
“Бавария” ва Германия терма жамоаси футболчиси Жамал Мусиала ўнг сон қисмидан жароҳат олди. Бу ҳақда Мюнхен клуби матбуот хизмати хабар берди.
Клуб баёнотида футболчининг қачон сафга қайтиши маълум эмаслиги айтилган. Журналист Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, Мусиала 2027 йил бошига қадар майдонга тушмайди.
Жорий йилнинг 22 ноябрь куни “Bild” нашри Мусиалада яна неврологик дисфункция хуружи кузатилгани ҳақида хабар берди. Ҳодиса жорий йилнинг 16 ноябрь куни машғулотлар вақтида содир бўлган. Бироқ футболчи эртаси куни ҳеч қандай чекловларсиз машғулотларга қайтган.
Мусиала аввалроқ ҳам ўтган ёзда “Бавария”нинг “Хайденхайм” (4:2) ва “Лейпциг” (3:1) жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида икки марта ҳушидан кетган эди. Кейинчалик футболчи вақти-вақти билан неврологик дисфункция хуружларидан азият чекишини тан олган.
Маълумот учун, 23 ёшли Мусиала 2020 йилдан буён “Бавария” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У жамоа билан 6 марта Германия чемпионлиги, 1 марта Германия кубоги, UEFA Суперкубоги ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионлигида ғолиб чиққан. Футболчи Германия терма жамоаси сафида 46 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол ва 8 та голли узатма муаллифи бўлган.
Live
Барчаси