Мукофотланган биринчи хоним, ўзгараётган никоҳ ёши, ВМнинг сўконғич ходими ва бошқа хабарлар
Жамият
−
17 Август 2019
7519Якунига етаётган 17 август кунининг энг муҳим хабарлари билан қуйида танишинг.
Вазирлар Маҳкамасининг қўпол ва сўконғич ходими ишдан бўшатилди (видео)
“Facebook” ижтимоий тармоғидаги “Халқ билан мулоқот/Диалог с народом” гуруҳида кеча, 16 август куни Вазирлар Маҳкамаси ходими ва ўзини тадбиркор, деб атаган фуқаро ўртасида юзага келган тортишув акс этган видео эълон қилинди ва муҳокамаларга сабаб бўлди.
Шифокорни урган ФҲДЁ ходими иши судга оширилди
Аввалроқ, Бухоро вилоятининг Жондор туманида ФҲДЁ ходими шифокорни калтаклагани ва Spark автомобилида унинг Cobalt`ига қасддан бир неча марта бориб ургани ҳақида хабар берган эдик.
Бухоро вилояти ИИБ мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди. Жорий йилнинг 11 август куни соат 20:45 да Жондор туман ИИБ Навбатчилик қисмига туман тиббиёт бирлашмасида жанжал бўлаётганлиги бўйича келиб тушган хабарга асосан тергов-тезкор гуруҳи ходимлари зудлик билан ҳодиса жойига етиб боришган.
Мирзиёев Туркманистонга боради
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Республикасига ташрифига таёргарлик кўриляпти. Бу ҳақда кеча, 16 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ашхобод шаҳрида Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашувда таъкидлаб ўтилди.
Собиқ Бош вазир ҳибсхонадан шифохонага олиб кетилди
Қирғизистоннинг собиқ Бош вазири Сапар Исоқов Миллий касалхонанинг 2-сонли неврология бўлимига ётқизилган.
Сапар Исоқовни рафиқаси Малика Aрстанбекова касалхонага олиб келган. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидан хабар қилишларича, Исоқов шифокорлар назорати остида қолмоқда.
Россияда мигрантлар сони маълум қилинди. Ўзбекистонликлар биринчиликда
2019 йилдан бошлаб Россия Федерал хавфсизлик хизматининг чегара хизмати мамлакатга ишлаш учун келган чет эл фуқаролари сонини ҳисобга олишни бошлади. 2019 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида 2,4 миллион хорижлик Россияга ишлаш учун келган.
Ўзбекистонда қизлар учун никоҳ ёши ўзгартирилади
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 15-моддасига ўзгартиш киритиш, яъни ёшлар учун никоҳ ёшини ўзгартириш режалаштириляпти. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
Бу йил пахта теримида қанчадан ҳақ тўланади?
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиниг “2019 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Украина парчаланиб кетиши айтилди
“Ҳозирги Украинада яшашнинг иложи йўқ, шунинг учун расмийлар Қрим ва Донбассдан ташқари яна бир қанча минтақаларни йўқотиш хавфига дучор бўлмоқда”, деди Олий Раданинг собиқ депутати Aлексей Журавко.
Ўзбекистонликлар ва озарбайжонликлар бозорда жанжаллашди
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Салова кўчасидаги бозорда травматик қурол иштирокида оммавий жанжал юз берди. Натижада уч киши жабрланди. Маълумотларга кўра, жанжалда умумий 8 нафар Ўзбекистон ва Озарбайжон фуқаролари иштирок этган. Жанжал иштирокчиларидан бири рақибига таёқ билан ҳужум қилган.
Путин Меҳрибон Aлиевани мукофотлади
Россия Президенти Владимир Путин Озарбайжон Биринчи вице-президенти, давлат раҳбарининг рафиқаси Меҳрибон Aлиевани Россия-Озарбайжон муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашдаги хизматлари учун "Дўстлик" ордени билан мукофотлади.
Аномал иссиқ яна қайтади
Синоптикларга кўра, Қозоғистоннинг ғарби ва жанубида ҳарорат кўрсаткичларининг яна кўтарилиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ҳарорат 40 даражага кўтарилиши мумкин.
Президент ўқитувчиларнинг ойлигини икки баробар оширишни буюрди
Бугунги кунда ўқитувчиларнинг иш ҳақи Қозоғистондаги ўртача иш ҳақининг атиги 65 фоизини ташкил этади, деди Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев. Қозоғистон Президенти ўқитувчиларнинг август конференциясида нутқ сўзлади ва ҳукуматга таълим соҳасини ривожлантириш бўйича бир қатор муҳим кўрсатмалар берди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь