Вазирлар Маҳкамасининг қўпол ва сўконғич ходими ишдан бўшатилди (видео)
Жамият
−
17 Август 2019
15501“Facebook” ижтимоий тармоғидаги “Халқ билан мулоқот/Диалог с народом” гуруҳида кеча, 16 август куни Вазирлар Маҳкамаси ходими ва ўзини тадбиркор, деб атаган фуқаро ўртасида юзага келган тортишув акс этган видео эълон қилинди ва муҳокамаларга сабаб бўлди.
Воқеа Вазирлар Маҳкамаси биноси олдида юз берган. Тадбиркор ВМ ходимига ишига масъулиятсиз ёндашаётгани ва уни 45 дақиқа кутишига тўғри келганини, у тадбиркорларнинг ишига ечим топиш учун ишлаётганини айтган. ВМ ходими эса тадбиркорга унинг ишини ҳал қилиш учун ишламаётганини айтиб, етмаганига уни сўкиб, ҳақорат қилган.
"Мазкур масала юзасидан фуқаро билан қўпол муомалада бўлган ходим устидан хизмат текшируви ўтказилди. Вазирлар Маҳкамаси ходими хизмат вазифасига номувофиқ, деб топилди ва эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди", дейилади Вазирлар Маҳкамаси баёнотида.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15