Украина парчаланиб кетиши айтилди

Олам 6596
image


“Ҳозирги Украинада яшашнинг иложи йўқ, шунинг учун расмийлар Қрим ва Донбассдан ташқари яна бир қанча минтақаларни йўқотиш хавфига дучор бўлмоқда”, деди Олий Раданинг собиқ депутати Aлексей Журавко. Бу ҳақда Известия хабар бермоқда.

Собиқ парламент вакили Украина сиёсий қадриятларни тадқиқ қилиш маркази раҳбари Олександр Донийга украиналикларни ўзлари томонидан эълон қилинган ДХР ва ЛХРдан кўчиришни ва кейин республикаларни девор билан ўрашни таклиф қилди.
“Ишонаманки, борган сари ҳатто психиатрлар ҳам Киевда ўтирган ва бирор нарсани ҳал қилишга уринаётган одамларга ёрдам бера олмайди. Украина имзолаган Минск шартномалари мавжуд. Улар Донбассдаги можарони ҳал қилиш учун нима қилиш кераклигини айтди", деди Журавко. 

Сиёсатчи Қрим ҳеч қачон Украинага қайтмаслигига ва Донбасс ҳам ўз йўлида давом этишига ишонч билдирди.
"Сўнгги беш йил давомида Киевда ўтирганлар билан битта катта оилада яшаш энди мумкин емас. Кейин Херсон, Одесса, Николаев, Запорожье ва бошқа вилоятлар Украинани тарк этади, унда яшаш умуман имконсиз. Ҳатто Киев ҳам чиқади ”, деди Журавко.
 

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 206
Рейтинг: 2.9
t
×
×