Россияда мигрантлар сони маълум қилинди. Ўзбекистонликлар биринчиликда

Олам

image

2019 йилдан бошлаб Россия Федерал хавфсизлик хизматининг чегара хизмати мамлакатга ишлаш учун келган чет эл фуқаролари сонини ҳисобга олишни бошлади, дея хабар бермоқда ASIA-Plus. 
 
2018 йилнинг ноябрь ойида, Росстат деярли 20 йил ичида биринчи марта Россияга келган чет эл фуқаролари сонини кузатиб бориш тўғрисидаги буйруқни имзолаганди.

2019 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида 2,4 миллион хорижлик Россияга ишлаш учун келган. 

Шу йилнинг январ-июнь ойларида Россияга 15 миллиондан ортиқ чет элликлар ташрифнинг барча мақсадларини (иш, туризм, ўқиш, транзит саёҳат, доимий яшаш жойига кўчиб ўтиш, хусусий, хизмат кўрсатувчи ходимлар) ҳисобга олган ҳолда келган. 

Россияга ишлаш учун келган чет эл фуқароларининг аксарияти МДҲ мамлакатларидан.

2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистондан Россияга ишлаш учун 918 минг киши келган.  Тожикистон - 523,9 минг киши,  Қирғизистон - 265 минг киши, Украина - 164,6 минг киши ва Қозоғистон - 105,3 минг киши. Меҳнат мақсадида чет элдан келганлар сони анча кам. Январ-июнь ойларида Хитойдан 50,2 минг киши келган, ундан кейин Германия (10,8 минг) ва Туркия (10,2 минг).

Бундан ташқари, шу йилнинг биринчи ярмида 3,7 минг AҚШ фуқароси, шунингдек, Россияга ишлаш учун 4,3 минг Британия фуқароси келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россияда мигрантлар

Баҳолаганлар

211

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар