Ўзбекистонликлар ва озарбайжонликлар бозорда жанжаллашди

World

image

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Салова кўчасидаги бозорда травматик қурол иштирокида оммавий жанжал юз берди. Натижада уч киши жабрланди. Бу ҳақда ТАСС Россия ИИВнинг шаҳар ва Ленинград вилояти бўлимига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, жанжалда умумий 8 нафар Ўзбекистон ва Озарбайжон фуқаролари иштирок этган. Жанжал иштирокчиларидан бири рақибига таёқ билан ҳужум қилган.

“Ҳодиса натижасида уч киши шифохонага ётқизилди”, дейилади хабарда.

Жанжал бозорда савдо нуқтаси сабабли келиб чиққан. Полиция жанжал иштирокчиларининг шахсини аниқлаш ва қўлга олиш учун керакли чораларни кўрган.


Rate Count

135

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends