Ўзбекистонликлар ва озарбайжонликлар бозорда жанжаллашди
Олам
−
17 Август 2019
5929Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Салова кўчасидаги бозорда травматик қурол иштирокида оммавий жанжал юз берди. Натижада уч киши жабрланди. Бу ҳақда ТАСС Россия ИИВнинг шаҳар ва Ленинград вилояти бўлимига таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, жанжалда умумий 8 нафар Ўзбекистон ва Озарбайжон фуқаролари иштирок этган. Жанжал иштирокчиларидан бири рақибига таёқ билан ҳужум қилган.
“Ҳодиса натижасида уч киши шифохонага ётқизилди”, дейилади хабарда.
Жанжал бозорда савдо нуқтаси сабабли келиб чиққан. Полиция жанжал иштирокчиларининг шахсини аниқлаш ва қўлга олиш учун керакли чораларни кўрган.