Санкт-Петербургда ўзбекистонликларга яна 5 та соҳада ишлаш тақиқланди
World
−
16:37 1058 1 minute
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида меҳнат патенти асосида ишлайдиган хорижликлар, хусусан, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига тиббиёт, сартарошлик, косметология, чакана савдо ва жисмоний тарбия соҳаларида ишлаш тақиқланди. Бу ҳақда “Meduza” хабар берди.
Қайд этилишича, шаҳар маъмурияти чекловлар ноқонуний бандликка қарши курашиш мақсадида жорий этилганини билдирган. Бироқ тақиқ Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо Беларусь, Қозоғистон, Арманистон ва Қирғизистон фуқароларига, шунингдек, ишлаш учун рухсатномага эга хорижликларга тааллуқли эмас.
Маълумотларга кўра, Санкт-Петербургда хорижликларнинг меҳнат патентига асосланиб такси ҳайдовчиси ва курьер бўлиб ишлашига ҳам тақиқ қўйилган. Ушбу чеклов ўтган йили жорий этилиб, 2026 йил учун узайтирилган.
Маълумот учун, Россияда миграция сиёсати 2024 йил март ойида Москва вилоятидаги “Крокус Сити Ҳолл” концерт залида содир этилган терактдан кейин янада қатъийлаштирила бошланди. Шундан сўнг, мамлакатда никоҳ орқали соддалаштирилган тартибда яшаш гувоҳномасини олиш қоидалари чекланган, мигрантларни чиқариб юборишнинг янги тартиби жорий этилган ҳамда рус тилини билмайдиган мигрант болаларни мактабларга қабул қилиш тақиқланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошидан буён Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан қарийб 6,5 минг нафар хорижий фуқаро мажбуран чиқариб юборилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
AllJizzaxda 10 yoshli qiz zo'rlandi
06 October