Бу йил пахта теримида қанчадан ҳақ тўланади?

Жамият 5959
image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиниг “2019 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор билан 2019 йил ҳосили учун етиштирилган пахта хомашёсини териб олишда:

•    пахта хом ашёсининг машинада терилган 1 тоннаси учун 500 000 сўм хизмат ҳақи тўлаш;

•    пахта хом ашёсининг қўлда терилган 1 килограмми учун биринчи теримда ўрта толали пахта навлари учун – 800 сўмдан, узун толали пахта навлари учун – 1000 сўмдан, иккинчи теримда ўрта толали пахта навлари учун – 1000 сўмдан, узун толали пахта навлари учун – 1400 сўмдан меҳнат ҳақи тўлаш;

•    пахта йиғим-терими мавсумида терим отряди раҳбарлари ҳамда Сирдарё вилоятида ташкил этилаётган дала марказларининг раҳбарлари (менеджерлари)га истисно тариқасида фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан меҳнат ҳақи тўлаш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда пахта хом ашёсининг қўлда терилган 1 килограмми учун навига қараб 650 сўмдан 1000 сўмгача ҳақ тўланганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 128
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×