Мудофаа вазирлиги: Озарбайжон Арманистонни сўнгги бор огоҳлантирди
Олам
−
28 Сентябрь 2020
30451Бугун, 28 сентябрь куни Арманистон Қуролли Кучлари ҳарбийлари Озарбайжоннинг Тертер шаҳрини ўққа тутди. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Вазирлик қарши томонни сўнгги бор огоҳлантириб, уларга жавоб сифатида тегишли чоралар кўрилишини маълум қилган.
"Мудофаа вазирлиги раҳбарияти рақибни уларга нисбатан керакли чораларни кўришимиз ҳақида сўнгги марта огоҳлантиради", дейилади хабарда.
Озарбайжон ва Арманистон ўртасида бошланган тўқнашувларга турли давлатва халқаро ташкилотлар муносабат билдиришни бошлади. Россия ҳар икки мамлакатдан қуролли тўқнашувларни тўхтатишни сўраган эди. Туркия эса, аксинча, бу тўқнашувда Озарбайжонни қўллаб-қувватлашини маълум қилиб, Арманистонни провакацияда, Минск гуруҳини эса 30 йилдан бери бу масалага кўз юмиб келишда айблади. Шунингдек, расмий Теҳрон ва НАТО ҳам томонларни музокаралар столига чақирганди. Ўзбекистон эса МДҲга раис мамлакат сифатида тарафларнинг ҳаракатларидан ташвишдалигини билдириб, уларни вазминликка чақирди. АҚШ Президенти Дональд Трамп тилга кириб, ҳолатни кузатаётганини ва унга бирор таъсир ўтказа олиш имкониятини кўриб чиқаётганини маълум қилди.
Расмий Бакуга кўра, Арманистон Қуролли Кучлари 27 сентябрь куни соат 06:00 дан бошлаб Озарбайжонга қарши кенг кўламли провокацияларни амалга оширди, бутун фронт бўйлаб Озарбайжон армиясининг позицияларини, шунингдек, олдинги чизиқ зонасида жойлашган аҳоли пунктларини ўққа тутди. Унда мингга яқин ҳарбийлар ва тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.
Арманистон ҳужум Озарбайжон қуролли кучлари томонидан бошланганини айтмоқда. Озарбайжон эса қуролли тўқнашувга нисбатан жавоб ҳужумлари бошлаганини расман эълон қилиб, Арманистон чегарасидаги тинч аҳоли вакилларини чегара ҳудудларидан четга чиқишларини сўради.
Ҳолат бўйича Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев халққа мурожаат билан чиқиб, тўқнашув Озарбайжоннинг провокацияси эмаслигини айтди.
Никол Пашинян эса мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик эълон қилди. Бунинг ортидан Илҳом Алиев мамлакатда ҳарбий ҳолат ва комендантлик соати эълон қилиш ҳақидаги фармонга имзо чекди.
Эслатиб ўтамиз, бугуннинг ўзида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Арманистон, Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлари билан телефон орқали мулоқот қилиб, зудлик билан сулҳ тузишни таклиф қилди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15