Моуриньога собиқ клуби қизиқиш билдирмоқда

Спорт

image

Италиянинг “Рома” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Лондоннинг “Челси” клубига қайтиши мумкин. Бу ҳақда “Sky Sports” хабар берди.

Айни вақтда мураббийсиз қолган “Челси” португалиялик мураббий Жозе Моуриньо номзодини кўриб чиқмоқда. Клуб 60 ёшли мутахассиснинг ҳали ҳам Лондонда уйи борлигини билади. Шунингдек, Лондон клубининг кўплаб мухлислари мутахассис ҳақида илиқ фикрда. Бу ҳолат эса Моуриньонинг “Челси”га қайтиши йўлида муҳим омил бўлиши мумкин. 

Жозе Моуриньо “Челси”да 2004-2007 ва 2013-2015 йилларда ишлаган. Лондон клубида у саккизта совринни қўлга киритди.

Португалиялик мураббийнинг амалдаги клуби билан шартномаси 2024 йилнинг ёзигача мўлжалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жозе Моуриньо “Рома”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made