Моуриньо дунёнинг 2 клубидан таклиф тушсагина “Рома”ни тарк этишини айтди 

Спорт

image

Италиянинг “Рома” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Рим жамоасини тарк этиши учун фақат 2 та клуб сабаб бўлиши мумкинлигини ва бу икки клуб қайси жамоалар эканлигини айтди. Бу ҳақда “Foot Меrcato” хабар берди.

Манбага кўра, Жозе ишламоқчи бўлган жамоалар орасида ПСЖ ҳамда “Челси” клублари устувор вариант бўлиб турибди. 

Агар лондонликлардан мутахассисга таклиф тушса, у “Рома”дан кетишга тайёр. Париж клуби билан ҳам вазият деярли шунақа кўриниш олиш эҳтимоли бор. Римликлар ҳам мураббийнинг кетишига тўсқинлик қилмоқчи эмас. 

Қайд этилишича, Моуриньо Саудия Арабистонидан келган таклифларни рад этган ва “Ал-Наср” билан ишлашдан манфаатдор эмаслигини маълум қилган. 

Маълумот учун, Жозе Моуриньо ҳозирда “Рома” билан А Серияда 57 очко жамғарган ҳолда, 6-ўринда кетмоқда ва клуб Европа лигасида ҳам юришни давом эттирмоқда. “Бўрилар” 11 май куни ярим финалда “Байер”га қарши баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Жозе Моуриньо “Рома”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг