Москвадаги тураржой биносида портлаш бўлди. Қурбон бор

Олам

image

Бугун, 3 февраль куни Россия пойтахти Москва шимоли-ғарбидаги “Алые паруса” тураржой мажмуасида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Нашрга кўра, тураржой ҳудудида портловчи мосламанинг ишга тушиши оқибатида беш киши жароҳатланган, бир киши ҳалок бўлган.

Маълум қилинишича, портлаш оқибатида “АрБат” батальонининг асосчиси Армен Саркисян жароҳат олган. У қўриқчилар билан бинога кирганида портловчи қурилма ишга тушган. Унинг қўриқчиларидан бири вафот этган. 

Россия Тергов қўмитаси ҳодиса бўйича жиноий иш қўзғатилганини эълон қилди. Пойтахт прокуратураси терговни назоратга олган. Баъзи хабарларга кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари суиқасдга уриниш версиясини текширмоқда.

Қайд этилишича, воқеа жойига Москва шаҳри бўйича Бош тергов бошқармаси бошлиғи Андрей Стрижов жўнаб кетган. 

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 17 декабрь куни эрталаб Москванинг Рязанский туманидаги тураржой биносига киравериши ёнида турган самокатга ўрнатилган портловчи қурилма ишга туширилиши оқибатида Россия Қуролли кучларининг Радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари бошлиғи генерал-лейтенант Игорь Кириллов ва унинг ёрдамчиси Илья Поликарпов ҳалок бўлганди. Суиқасдда гумон қилиниб, ўзбекистонлик 29 ёшли Аҳмад Қурбонов ушланган.Январь ойида генералнинг ўлдирилишида гумон қилинган яна икки киши – Рамазон Падиев ҳамда Ботухон Тожиев ҳибсга олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Москва портлаш Алые паруса

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг