Москвада ўзбек ва қирғиз мигрантлари ўртасида муштлашув чиқди

Олам 4149

Кеча, 24 ноябрь куни Москадаги меҳнат муҳожирлари ўртасида оммавий муштлашув қайд этилди. Маълумотларга қараганда, оммавий тартибсизлик иштирокчилари ўзбекистонлик ва қирғизистонлик ишчилар. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органларидан берилган хабарга асосланиб РИА Новости ёзмоқда. 

24 ноябрь куни кечаси Ефремова кўчасида истиқомат қилувчи маҳаллий аҳолидан “02” тезкор рақамига қўнғироқ тушиб, оммавий муштлашув бўлаётгани ҳақида хабар берилган. Воқеа жойига етиб борган тезкор гуруҳ жанжалнинг 10 дан ортиқ иштирокчиларини қўлга олган. 

Муштлашув натижасида жабрланган ва жароҳатланганлар бўлмагани айтилмоқда. Қўлга олинганларга нисбатан майда безорилик учун баённома расмийлаштирилган. 

YouTube’да аллақачон ушбу оммавий муштлашувнинг видеоси тарқалди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 164
Рейтинг: 3
t
×
×