“Москва Сити”да қуролланган шахс граната портлатди (видео)

Олам

image

Москва шаҳри яқинидаги 1-Красногвардейский ўтиш жойида номаълум шахс машғулот гранатасини портлатиб юборди. Бу ҳақда “112” Telegram-канали, “Mash” ва “База” хабар берди.

Шаҳар марказий маъмурий округи префектураси матбуот хизмати бир фуқаро тўхтаб турган автомобиль ойнасини синдириб, салонга номаълум буюмни улоқтирганини маълум қилган.

Қайд этилишича, ҳужумчи пневматик тўппонча билан ҳам қуролланган. 

“База” маълумотларига кўра, эркак “Москва Сити” яқинида тўхтаб турган Jaguar машинасини ўғирламоқчи бўлган. У қурол билан таҳдид қилиб, ҳайдовчидан машинадан тушишини талаб қилган, кейин эса автомобилга ўтириб, уни ишга туширмоқчи бўлган.

Ҳаракат муваффақиятсизликка учрагач, зўравон машина ичига граната ташлаган ва ғойиб бўлган.

Ҳозирда ушбу шахс қўлга олинган. Мамлакат Ички ишлар вазирлигининг Москвадаги бош бошқармаси ундан қуролини олиб қўйган. Ҳужум сабаби ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, Россия пойтахти Москвага 24, 28 ва 30 июль кунлари дронлар ҳужуми уюштирилганди. 31 июль куни мансабдор шахслар, раҳбарлар ва бошқа ходимларга ихтиёрий равишда масофадан ишлаш таклиф қилинди. Чунки 30 июль кунига ўтар кечаси “Москва Сити”нинг Рақамли ривожланиш вазирлиги жойлашган “IQ квартал” минорасининг 11 ва 12-қаватларига дрон келиб урилди. Шунингдек, ушбу бинода Иқтисодий ривожланиш вазирлиги, Саноат ва савдо вазирлиги ва бошқа вазирликлар жойлашган.


Мақола муаллифи

Теглар

граната Москва Сити

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг