Россияда маст эркак намозхонани портлатмоқчи бўлди
Олам
−
10 Ноябрь 2023
9632Россиянинг Дзержинский шаҳрида граната кўтарган номаълум шахс намозхонага бостириб кирди. Бу ҳақда BAZA хабар берди.
Маълум қилинишича, 45 ёшли эркак намозхонага бостириб кириб қўлидаги номаълум жисм портловчи қурилма эканини айтган. Жамоатдагилар эса дарҳол полицияга мурожаат қилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари етиб келгач, эркак қўлга олинган.
Гумондор ҳибсга олиниб, Тергов қўмитасига олиб кетилган. Сўроқ жараёнида эса маст ҳолдаги ҳуқуқбузар граната ўйинчоқ эканини, уни яқин атрофдаги сартарошхонадан ўғирлаганини айтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Барнаул шаҳрида масжидга ҳужум қилишни режалаштирган украиналик миллатчи қўлга олинган эди. Махфий хизматларнинг хабарига кўра, қўпорувчилик жараёнини амалга оширмоқчи бўлган шахс 2000 йилда туғилган маҳаллий фуқаро бўлиб чиққан.
LiveБарчаси
Афруза Ҳамдамова 2 карра жаҳон чемпиони.
09 Ноябрь