Москва мэри Ғалаба паради вақтида одамларни уйда ўтиришга чақирди
Олам
−
12 Июнь 2020
5944Москва маъмурияти аҳолига Россия куни ва Ғалаба паради вақтида ўз уйларини тарк этишларини тавсия этмайди. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар берди.
"Мен москваликларга ушбу байрамларни томоша қилгани кўчага чиқишни тавсия қилмайман. Биз ҳозиргача оммавий тадбирларни тақиқлаб қўйганмиз. Ҳа, расмий тадбирлар 12 июнь ва 24 июнь бўлиб ўтади. Лекин, уни телевизордан томоша қилиш яхшироқдир. Ортиқча нарсалар бўлмаслиги керак", дейди Москва мери Сергей Собянин.
Эслатиб ўтамиз, Иккинчи Жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган парад пандемия сабаб бекор қилинган эди. Шунга қарамай 9 май куни Москва осмонида мамлакат ҳарбий ҳаво кучлари иштирокида ҳарбий парад бўлиб ўтди. Кейинчалик, Россия Президенти Владимир Путин парадни 24 июнь куни Москвада бўлиб ўтишини эълон қилди.
Аввалроқ, Путин Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ва Молдова Президенти Игор Додон Москвага фахрий меҳмон сифатида иштирок этишга таклиф қилди. Шунингдек, Президент Матбуот котиби Дмитрий Песков Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Сербия, Хорватия, Абхазия, Жанубий Осетия раҳбарлари ушбу парадда иштирок этишини маълум қилди.
Песковнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ушбу ҳарбий парадга меҳмон сифатида Москвага боради.
LiveБарчаси