Модрич фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин

Спорт

−

image

Ёзда хорватиялик футболчи "Реал"ни тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо трансфер амалга ошмади.

Энди эса “Реал" яримҳимоячиси Лука Модрич Италия чемпионатига ўтиши мумкинлигини маълум қилди.

"Менга Италия ёқади, у Хорватия яқинида. Италия чемпионатини кузатиб бораман, у ерда кўплаб ватандошларим ўйнайди. Менталитетимиз ҳам италияликларникига ўхшаш.

Кўрамиз ... Ҳозир мен фақат "Реал" ҳақида гаплаша оламан, чунки мен "қаймоқранглилар" ўйинчисиман. Мен бу ерда ўйнашни яхши кўраман: ҳозирги пайтда келажагим фақат шу клуб билан боғлиқ ", -деди "Олтин тўп"нинг ҳозирги эгаси.

Таъкидлаш жоизки, 34 ёшли хорватияликнинг испан гранди билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида тугайди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг