Модрич “Реал”даги келажаги борасида бир қарорга келди
Sport
−
24 February 2025 5931 1 minute
Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич жорий мавсум якунланганидан кейин ҳам жамоада ўйнашни давом эттириш ниятида. Бу ҳақда “Relevo” хабар берди.
Манбага кўра, хорватиялик футболчи “қаймоқранглилар” билан шартномасини яна бир йилга узайтирмоқчи. 39 ёшли футболчи “қироллик клуби” раҳбариятидан таклиф кутмоқда. Модричнинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Қайд этиш жоиз, Модрич 23 февраль куни Ла Лиганинг навбатдаги тури доирасида “Жирона”га қарши баҳсда узоқ масофадан чиройли гол уриб, жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди.
Маълумот учун, Модрич Мадрид клуби таркибида 2012 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Бу даврда у барча турнирларда 574 та учрашувда иштирок этиб, 42 та гол урди ва 92 та голли узатмани амалга оширди.
Live
AllOzon teshigi rekord darajada kengaydi
06 November
Oktyabrda inflyatsiya 0,6 foizni tashkil etdi
06 November
O'zbekistonda piyoz narxi nega oshgani aytildi
06 November