Модрич “Реал” билан янги шартнома имзоламоқчи эмас

Спорт

image

“Реал”нинг хорватиялик ярим ҳимоячиси Лука Модрич Мадрид клуби билан келаси ёзда тугайдиган шартномасини узайтирмоқчи эмас. Бу ҳақда “El Larguero” хабар берди.

Модрич 2012 йилнинг августидан бери “Реал”да ўйнамоқда. Нуфузли “Transfermarkt” интернет портали Луканинг ҳозирги трансфер қийматини 10 миллион еврога баҳоламоқда.

Қайд этиш жоиз, Модрич “Олтин тўп” соҳиби ҳисобланади. У бу мукофотни 2018 йилда олган.

Жорий мавсумда 38 ёшли ярим ҳимоячи Испания чемпионатида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Ла Лиганинг 21-туридан сўнг, “Реал” турнир жадвалида пешқадам “Жирона”дан 2 очко ортда қолган ҳолда 2-ўринда бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Модрич

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг