Модрич ҳам Саудияга кетади

Спорт

image

Хорватиялик 37 ёшли ярим ҳимоячи Лука Модрич ёзда “Реал Мадрид”ни тарк этади. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди. 

Шартномаси ёзда якунланадиган Модрич “Реал Мадрид” билан келишувни узайтиришни хоҳламаяпти ва Саудия Арабистони жамоаси билан уч йиллик шартнома имзолаш ниятида.

“Transfermarkt” интернет порталига кўра, футболчининг тахминий нархи 10 миллион еврони ташкил қилади.‌‌ Бироқ саудияликлар таклиф қилган шартнома имзоланса, хорватиялик шу уч йил ичида 120 миллион евро ишлаб олади. 

Маълумот учун, ярим ҳимоячи жорий мавсумда “Реал” сафида барча турнирлар доирасида 51 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Модрич Саудия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг