Мирзиёев Россияга жўнаб кетди
Жамият
−
05 октябр 2023 10401 1 дақиқа
Бугун, 5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, ташриф дастурига мувофиқ, Шавкат Мирзиёев Қозон ва Москва шаҳарларида бўлади, тор ва кенгайтирилган таркибда олий даражадаги музокаралар ўтказади.
Шунингдек, Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин ва Татаристон Раиси Рустам Минниханов билан учрашувлар ўтказилиши, қатор объектларга ташриф буюрилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев ўтган ойда АҚШ ва Германияга, шу ой бошида эса Қатарга борганди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август