Мирзиёев Кошта ва фон дер Ляйенга “Боқий шаҳар”ни кўрсатди
Жамият
−
03 Апрель
7644Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен бугун, 3 апрель куни Самарқанд Халқаро туризм марказидаги “Боқий шаҳар” тарихий-этнографик мажмуасида бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
“Меҳмонларга халқимизнинг бетакрор бадиий, ҳунармандлик ва мусиқий маданияти намойиш этилди”, дейилади хабарда.
Кеча, 2 апрель куни "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" форматидаги биринчи олий даражадаги саммитда қатнашиш учун Европа Кенгаши Президенти Антониу Кошта, Европа Комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандга етиб борганди. Мирзиёев кеча, 2 апрель куни кечқурун Европа Кенгаши раиси Антониу Кошта билан, бугун, 3 апрелда эса Урсула фон дер Ляйен билан учрашув ўтказди.
Бугун Шавкат Мирзиёев Антониу Кошта ва Урсула фон дер Ляйен билан учрашув ўтказди. Уларнинг ҳузурида Тошкентда Европа инвестиция банкининг минтақавий офисини таъсис этиш тўғрисида битим имзоланди.
Олий даражадаги Ўзбекистон-Европа музокаралари якунида биргаликда дарахт экиш маросими бўлиб ўтди. Мирзиёев, Кошта ва фон дер Ляйен Самарқанд шаҳридаги Конгресс маркази хиёбонида икки туп эман экди.
LiveБарчаси