Мирзиёев Қозоғистонга борди

Олам

image

Бугун, 30 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Остона халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Бош вазири Ўлжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.

Бугун Ўзбекистон етакчиси “Марказий Осиё - Италия” саммити тадбирларида иштирок этади.

Тадбирда минтақа мамлакатлари етакчилари ва Италия Бош вазири Жоржия Мелони иштирок этиши кўзда тутилган.

Кун тартибига мувофиқ, кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало “яшил” иқтисодиёт, инвестициялар, инновациялар, фан ва таълим соҳаларида янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, Жоржия Мелони 28 май куни расмий ташриф билан Самарқандга келганди. Самарқанд халқаро аэропортида Бош вазирни шахсан Президент Мирзиёев кутиб олган. Шундан сўнг етакчилар Регистон майдони ва “Silk Road Samarkand” халқаро туризм марказидаги “Боқий шаҳар” тарихий-этнографик боғида бўлди. Қолаверса, Самарқанд шаҳрида кеча, 29 май куни Жоржия Мелонини расмий кутиб олиш маросими ҳам бўлиб ўтди ва Мелони Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув ҳам ўтказди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг