Мирзиёев БМТ Бош котиби ва Жанубий Корея Президенти билан учрашади
Жамият
−
19 Сентябрь 2023
4495Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига амалий ташрифи давом этмоқда. Давлат раҳбари бугун, 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлайди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон етакчиси бугун Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ Президентлари саммитида иштирок этади ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлайди.
Мирзиёев шунингдек, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль, Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала ва бошқалар билан учрашиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрига амалий ташрифи давомида “Air Products” компанияси бошқаруви раиси, президенти ва бош ижрочи директори Сейфи Гасеми билан учрашганди.
Шунингдек, кеча, 18 сентябрь куни давлат раҳбари ўзига ажратилган қароргоҳда Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Кристалина Георгиевани қабул қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь