Мирзиёев БМТ Бош котиби ва Жанубий Корея Президенти билан учрашади
Жамият
−
19 Сентябрь 2023 5272 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига амалий ташрифи давом этмоқда. Давлат раҳбари бугун, 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлайди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон етакчиси бугун Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ Президентлари саммитида иштирок этади ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлайди.
Мирзиёев шунингдек, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль, Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала ва бошқалар билан учрашиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрига амалий ташрифи давомида “Air Products” компанияси бошқаруви раиси, президенти ва бош ижрочи директори Сейфи Гасеми билан учрашганди.
Шунингдек, кеча, 18 сентябрь куни давлат раҳбари ўзига ажратилган қароргоҳда Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Кристалина Георгиевани қабул қилди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025