Мирзиёев Бердимуҳамедов билан бирга эман экди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида биргаликда эман дарахтини экди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

“Маросим икки қардош халқ ўртасидаги кўп асрлик мустаҳкам дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари, Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш борасидаги қатъий интилишнинг рамзи бўлди”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Гурбангули Бердимуҳамедов кеча, 23 апрель куни ташриф билан Самарқандга келди. Тантанали равишда икки мамлакат байроқлари билан безатилган Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Самарқанд шаҳридаги тадбирлар доирасида Мирзиёев ва Бердимуҳамедов биргаликда Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат кўрсатди. Шундан сўнг, етакчилар биргаликда “Silk Road Samarkand” халқаро туризм марказидаги “Боқий шаҳар” тарихий-этнографик боғи ҳудудида ташкил этилган маданий тадбирларда иштирок этди. Бугун, 24 апрель куни Самарқанд шаҳрида Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедовнинг музокаралари бўлиб ўтди. Шундан сўнг, Гурбангули Бердимуҳамедовга Ўзбекистон Республикасининг юксак давлат мукофоти – "Олий Даражали Дўстлик" орденини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Шавкат Мирзиёев мукофотни топширар экан, Гурбангули Бердимуҳамедовнинг қардош мамлакатлар ўртасидаги анъанавий дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашдаги улкан хизматларини алоҳида қайд этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг